Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Жарқўрғон туман “Йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси бош ҳисобчиси Д.Б. пора олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
У хизмат мавқеидан фойдаланиб, корхонанинг “Х.” хусусий деҳқон фермер хўжалигидан мавжуд 43,7 млн. сўм қарздорлигини тўлаб бериш эвазига, хўжалик раҳбари Д.дан 2 млн. сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






