АсосийDunyo

АҚШ Хитой фуқароларига виза берилишини тўхтатди

'АҚШ  Хитой фуқароларига виза берилишини тўхтатди'ning rasmi

REGNUM хабарига асосланиб УзА, АҚШ ҳукумати коронавирус тарқалиши туфайли Хитой фуқароларига виза берилишини тўхтатди. Қўшма штатларнинг Пекиндаги элчихонаси шу ҳақда маълум қилган.

“10 февралдан бошлаб АҚШнинг Пекиндаги элчихонаси, шунингдек, Ченду, Гуанчжоу, Шанхай ва Шэньяндаги бош консулликларда виза бериш ҳаракатлари тўхтатилади”, дейилади маълумотда.

Америка дипломатиясининг аксарият ходимлари мазкур мамлакатдан эвакуация қилинган.

    Бошқа янгиликлар