Хитойда коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 722 кишига етди. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар берди.
Бутун дунё бўйлаб коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 724 кишини ташкил этмоқда. Хитойдан ташқари ўлим ҳолатлари Гонконг ва Филиппинда қайд этилган.
Дунё бўйича коронавирусни юқтириб олганлар сони 35000 кишига яқинлашиб қолди. 2063 киши соғайиб кетди.
Эпидемия ўчоғи Хубэй провинциясида 699 киши вафот этган.






