Душанба куни эрталаб Ҳиндистон жанубида жойлашган Керала штатидаги кўп қаватли уйдаги сув жўмракларидан ўткир ҳидли тўқ жигарранг суюқлик оқа бошлади. Бироз вақт ўтгач, маҳаллий аҳоли буни алкоголь эканлигини англашди.
Суюқлик ўткир ҳидга эга эди. Аҳоли мазкур ҳолат юзасидан маҳаллий ҳокимятга мурожаат қилди.
Аниқланишича, уйга сув этказиб берадиган қудуқ амалдорлар томонидан қасддан ёки тасодифан ифлосланган. Бунга сабаб мусодара қилинган 6.000 литр спирт қудуқ яқинига жойлаштирилган.
Алкогол маҳсулотлари суд қарори билан мусодара қилинган. Ҳокимият вакиллари уни сув қудуғи яқинидаги ерга кўмиб қўйишган ва кўмилган жойдан алкоголь Триссур туманида яшовчи аҳолига борадиган ичимлик суви қудуғига оқиб тушган.






