Бугун пойтахтнинг икки жойида “Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган” 3.10 йўл белгиси ўрнатилди. Ушбу белгилар Мирзо-Улуғбек тумани Султония кўчасидаги ер ости йўлаги ҳамда Юнусобод деҳқон бозоридаги ер ости йўлаги ёнида ва Шайхонтоҳур туманидаги Беруний ва Сақчисимон кўчалари кесишмасида (Чорсу бозори рўпарасида) ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрписидаги Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 йилдаги 370-сон Қарорига кўра, 3.10 “Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган” йўл белгиси пиёдаларнинг ҳаракатланиши уларнинг хавфсизлигига хавф туғдиришимумкин бўлган жойларда ўрнатилади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси пиёдалардан ўрнатилган йўл белгиларига эътиборли бўлишни ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўрайди.






