АсосийJamiyat

Россияда гумонда бўлган ўзбекистонликлардан бирида вирус аниқланмади

'Россияда гумонда бўлган ўзбекистонликлардан бирида вирус аниқланмади'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 февраль куни Новосибирск-Тюмень авиарейсида учган Хитой фуқаросида коронавирус аниқланган, натижада Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень рейсининг барча йўловчилари (уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор) касалхоналарга жойлаштирилган. Бу ҳақда сал аввал хабар берган эдик.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси мутахассислари авиарейсда парвоз қилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси билан боғланди. Аниқланишича, улар Қозоғистон орқали автобусда Россияга етиб олмоқчи бўлган. Бироқ Қозоғистондаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Нур-Султан шаҳрида авиапарвоз хизматидан фойдаланган. Нур-Султон шаҳридан Тюменьга учган самолёт йўловчилари қаторига Новосибирск шаҳрида Хитой фуқароси қўшилади. Орадан 3 кун ўтиб, унинг коронавирусга чалингани аниқланади. Шундан сўнг Россия ҳукумати мазкур вируснинг тарқалишига қарши курашиш мақсадида Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень авиарейсида парвоз қилган барча йўловчилар билан боғланиб, уларни тиббий текширувдан ўтказишга киришади.  

Ҳозирда Нур-Султан-Новосибирск-Тюмень авиарейсида парвоз қилган барча йўловчилар қатори ўзбекистонликлар ҳам тиббий текширувдан ўтказилган. Таҳлиллар ўзбекистонликларнинг бирида коронавирус учрамаганини тасдиқлади, қолган 2 нафар фуқаро эса таҳлил натижаларини кутмоқда. Бироқ уларнинг ҳеч бирида коронавирус белгилари (йўтал, тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, диарея, ўпка етишмовчилиги) кузатилмаган. 

Бошқа янгиликлар