АсосийJamiyat

Чироқчи туманидаги мактабда иситиш тизими ишламаётгани ҳақидаги фотолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди

'Чироқчи туманидаги мактабда иситиш тизими ишламаётгани ҳақидаги  фотолавҳа юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Чироқчи туманидаги 6-ИДУМ фаолиятига доир “Мингдан зиёд бола ўқийдиган мактабда иситиш тизими ишламаяпти” мавзусидаги фотолавҳалар билан ёритилган маълумот жорий йилнинг 5 февраль куни вилоят халқ таълими бошқармасининг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилиб, қуйидагилар аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

6-ИДУМ 2019 йилнинг 22 август куни Чироқчи спорт педагогика коллежи биносига кўчирилган. Бугунги кунда масканда 969 нафар ўқувчи икки навбатда таълим-тарбия олмоқда.

Мактаб биносида 8 та иситиш қозонхоналари мавжуд бўлиб, кўмир ёқилғиси билан иситилади. Мактаб коллеж биносини қабул қилган вақтда мазкур коллеж ҳисобидаги 33 тонна кўмир мактаб ҳисобига ўтказиб берилган.

Мактаб биносидаги 8 та иситиш қозонхонасидан 2 таси таъмирталаб ҳолатда. Мактабда ичимлик суви мавжуд бўлиб, марказий тармоққа уланган. Ҳар куни 10 соат узлуксиз ичимлик суви келиб туради. Ичимлик сувидан муаммо йўқ.

Мактабни таъмирлаш учун 10 млн. сўм ажратилган бўлиб, мактабнинг кириш қисми таъмирланган. Мактабдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун туман ҳокимлиги билан келишган ҳолда чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мактабдаги барча муаммолар тўлиқ бартараф этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мактаб раҳбарларига белгиланган тартибда тегишли тавсиялар берилди.

    Бошқа янгиликлар