АсосийJinoyat

Ўғлини беш миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

'Ўғлини беш миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Денов туманида жорий йил 21 январь куни соат 18:00 да ички ишлар ходимлари томонидан одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида яшовчи, 27 ёшни қаршилаган Х.С. қарамоғидаги 2 ёш-у етти ойлик ўғлини туманнинг «Баҳористон» маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхоналарнинг бирида 5 миллион сўмга сотаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Бошқа янгиликлар