АсосийJamiyat

Ёшлар учун 7 % ли имтиёзли уйлар энди йўқ, лекин...

'Ёшлар учун 7 % ли имтиёзли уйлар энди йўқ, лекин...'ning rasmi

Бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманидан ёшлар уйларини олиши мумкин бўлганлар тоифаси ҳақида хабар берган эдик. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг 1-ўринбосари Акмал Жумаев 2020 йилда ёшларга бериладиган имтиёзли уйлар ҳақида шундай деди:

- 2020 йилда ёшлар учун имтиёзли уйлар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси, яъни 16 фоизли асосда 20 йилгача берилади. Бундай фоизли уйлар ҳозир бошқа ҳеч қаерда берилмаяпти. Бунда уйларнинг 20 йилгача берилишини, бу йилларда инфляция даражасининг ошишини, пулнинг қадрсизланишини ҳисобга олиб, буни ҳам ёшларга бир имтиёз дея баҳолашимиз мумкин. Биргина мисол, Тошкент шаҳрининг ўзида 3 хонали ёшлар уйи учун тахминан 1,4 млн., 2 хонали уйлар учун эса 1,1 млн. сўм ойига тўлаб, ўзига Ватан сифатида кириб, яшаши мумкин. Лекин очиғини айтганда, бу нархларда ижарага уй олиб яшаб ҳам бўлмайди. Бу хаёл қилиб бўлмайдиган нарса. 

 

    Бошқа янгиликлар