АсосийJamiyat

“Қарши нефть базаси” мансабдорлари ҳужжатларни сохталаштириб, анчагина пулни "еб қўйишди"

'“Қарши нефть базаси”  мансабдорлари  ҳужжатларни сохталаштириб, анчагина пулни "еб қўйишди"'ning rasmi

Жуда кўп миқдордаги дизель ёқилғисини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қарши нефть базаси” МЧЖ мансабдор шахслари амалда тугатилган 77 та фермер хўжаликларига жами 639,5 млн. сўмлик, 130,5  тонна дизель ёқилғиси тарқатилганлиги тўғрисида ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан жуда кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “Қарши нефть базаси” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар