АсосийJamiyat

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 300 минг сўм пора бераётиб, қўлга тушди

'Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимига 300 минг сўм пора бераётиб, қўлга тушди'ning rasmi

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбар гуруҳи командири У.Мадумаров ва ушбу гуруҳ  ЙПХ инспектори И.Атаматовлар жорий йилнинг 1 февраль куни Олтинкўл тумани ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ўзгартириб олганлиги аниқланди.

ЙПХ инспектори И.Атаматов томонидан машина ўрнатилган тартибда тўхтатилган ва ҳайдовчи Ж.Н.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи Ж.Н. таниши Б.Р. билан жавобгарликдан қочиш мақсадида гуруҳ командири У.Мадумаровга, автомобилини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 300 минг сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. 

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 1 февраль куни фуқаро Б.Р. гуруҳ командири У.Мадумаровга 200 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар