Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳудудидан ўтган ва 1959 йилда ишга туширилган, «Зирабулоқ» магистрал газ қувурлари бошқармасига қарашли «Жарқоқ – Бухоро – Самарқанд – Тошкент» магистрал газ қувурида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда KUN.UZ хабар берди.
Портлаш содир бўлиб, кейин ёнғинга сабаб бўлган газ қувурининг диаметри 720 мм эканлиги айтилмоқда.
Хавфлилик даражаси юқори бўлган, ушбу биринчи тоифали магистрал газ қувурининг муҳофаза зонаси газ қувури ўқидан ҳар икки тарафга 200 метр этиб белгиланган.
Ҳозирча қувурдаги ёнғин оқибатида кимдир жабрлангани ҳақида маълумот йўқ. Масъуллар бу борада ҳали баёнот беришмаган.






