АсосийJinoyat

Хоразмда “Трамадол” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди

'Хоразмда “Трамадол” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси фош этилди'ning rasmi

2020 йилнинг 27 январь куни “Ҳазорасп-Урганч” автомобиль йўлида “Нексия” автомобили тўхтатилганда Боғот туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган Т.Р. ва йўловчиларнинг ёнларидан “Трамадол” гиёҳвандлик воситаларини борлиги аниқланди, дея хабар беради Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати. Ҳолат Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган.

Олиб борилган дастлабки суриштирув жараёнида автомашина йўловчиси М.О. ушбу гиёҳвандлик воситаларини танишлари Т.Р. ва  Т.Қ.ларга қонунга хилоф равишда сотиб ўтказганлиги маълум бўлди.

Шундан кейин давом эттирилган тезкор тадбир натижасида  Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Г.Р. 100 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситасини фуқаро М.О.га 1 200 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.О. ва Г.Р. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар