Жорий йилнинг 30 январь куни Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси бўлимларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида аввал хабар бергандик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, ёнғин-қутқарув гуруҳлари томонидан аланга ўз вақтида ўраб олинган ва қисқа муддат ичида тўлиқ бартараф этилган.
Таъкидлаш жоиз, ёнғиндан электр станциянинг қувват блокларига зарар етмаган ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда корхона ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.






