АсосийJamiyat

«6 та сомса 200 рубль, 1 дона "Кола" 100 рубль. Қаерда?" Самарқанд вокзалида сотувчилар хорижий валютада "потолок" нархда савдо қилиши аниқланди

'«6 та сомса 200 рубль, 1 дона "Кола" 100 рубль. Қаерда?" Самарқанд вокзалида сотувчилар хорижий валютада "потолок" нархда савдо қилиши аниқланди'ning rasmi

Шу йилнинг 17 январь куни Самақанд вилояти ИИБ Транспортда ХТБга Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи фуқаро Х.Э. томонидан ёзма мурожаат келиб тушди. Унда Самарқанд темирйўл вокзалидаги савдо дўконларида маҳсулотлар, айниқса, нон ва нон маҳсулотлари бошқа жойлардаги дўконларга қараганда қиммат нархда, боз устига, чет эл валюталарида сотилаётгани, ушбу ҳолат бўйича қонуний чора кўриш сўралган эди.
Шу куни Самарқанд темирйўл вокзалида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тадбир ўтказилди. Мурожаатда келтирилган важлар ўз тасдиғини топди. Масалан, вокзалдаги дўконлардан бирида савдо қилувчи қилувчи фуқаро Б.О. 4 дона нонни қирқ икки минг сўм қайтим эвазига 500 Россия рублига, яна бир уддабурон «савдогар» Қ.Б. 6 дона сомсани 200 Россия рублига сотаётгани маълум бўлди. Инсофини «еган» яна бир сотувчи каттақўрғонлик Н.М. эса 1 литрли «Coca-Cola» ичимлигини 100 рублга пуллабди. 
Юқорида келтирилган ва аниқланган бошқа барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган, қонуний чоралар кўрилади, дейилади  Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ХТБ хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар