АсосийJamiyat

Алламжонов ва Мирзиёева ортидан АОКА матбуот котиби ҳам ишдан кетди

'Алламжонов ва Мирзиёева ортидан АОКА матбуот котиби ҳам ишдан кетди'ning rasmi

Хабарингиз бор, куни кеча, кутилмаганда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёевалар хусусий секторда иш бошлашларини эълон қилиб, агентликдаги фаолиятларини якунлаган эди.

Айни пайтда агентлик матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келаётган Ҳикматилла Убайдуллаев ҳам ишдан кетганини эълон қилди:

“Азиз дўстлар! Агентлигимиз директори Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари туфайли лавозимларини тарк этганидан хабардорсиз. 

Бугун мен ҳам Агентликдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. АОКА мен учун улкан тажриба мактаби бўлди. Бу йўлда  мени қўллаб-қувватлаган барча ҳамкасбларим, устозларим, журналист ва блогерларга раҳмат айтмоқчиман.

Ишонаманки, АОКА сўз эркинлигини таъминлаш, ОАВ фаолиятини ривожлантириш ва бошқа йўналишлар бўйича ишларни сидқидилдан давом эттиради ва янги муваффақиятларга эришади. Бу йўлда Агентлик жамоасига улкан зафарлар тилайман”, деган собиқ матбуот котиби ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида. 

    Бошқа янгиликлар