Мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароси О.А.нинг полиция ходимлари хатти-ҳаракати устидан тергов органларига шикоят билан мурожаат қилган тўғрисида ОАВ хабарини тасдиқлади. Айни айтда текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича якуний қарор қабул қилинади.
Элчихона вазиятни назоратга олди. Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтадики, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород вилояти, Брянск вилояти, Владимир вилояти, Воронеж вилояти, Иваново вилояти, Калуга вилояти, Кастрома вилояти, Курск вилояти, Липетск вилояти, Москва шаҳри, Москва вилояти, Орлов вилояти, Рязан вилояти, Смоленск вилояти, Тамбов вилояти, Твер вилояти, Тула вилояти, Ярослав вилояти) ва Арманистон ҳудудидаги фуқароларимиз зарур вазиятларда Москва шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.






