Хабарингиз бор, жорий йил 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолати юз берди. Мазкур воқеа юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиникада жанжал келиб чиққан.
Фарғона шаҳридая шовчи 47 ёшли У.А. ва унинг қизи 27 ёшли Г.А.лар поликлиникада рентген кўригидан ўтиш вақтида навбат талашиб, ҳамширалар 47 ёшли М.Т. ва 39 ёшли М.М.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолишган. Натижада У.А. қўллари билан ҳамшира М.Т.нинг юзига уриб тан жароҳати етказган.
Дастлабки тиббий маълумотномага кўра, М.Т. “енгил” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.






