Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ҳамда ППХ томонидан мунтазам равишда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 24 дан 25 январь кунига ўтар кечаси Тошкент шаҳрида жойлашган бир қатор чорраҳалар ва ЙПХ масканлари ҳамда блок-постларда жами 10та автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан турли ўткир тиғли буюмларни ўзлари билан олиб юрганликлари ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, 25 январь куни соат 02.20ларда Шайхонтохур тумани Нурафшон-Беруний кўчалари чорраҳасида тўхтаб турган ҳамда йўлда тирбандликни келтириб чиқараётган, 25 ёшли Учтепа туманида яшовчи Т. А ҳамда 26 ёшли Чилонзор тумани яшовчи Ж.А.лар Спарк русумли автоуловини тўхтатишиб текшириб кўришганда, ушбу автоулов ичида номаълум доридан маст ҳолатда бўлиб, ўзларини билмаган холда ётганликлари аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан автомашина ичидаги икки нафар фуқаролар ИИБга олиб борилган вақтда автомашина салони ичида номаълум кимёвий препаратлар “СПАЙС” борлиги ва бир дона узунлиги 12 см бўлган ўткир тиғли пичоқ олиб юрилганлиги аниқланган;
- соат тахминан 08.30 ларда Юнусобод тумани Ш.Рашидов-А.Қодирий кўчалари чорраҳасида ўтказилган тадбир давомида 27 ёшли Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи Э. Б. бошқарувидаги Дамас русумли автоуловини тўхтатиб текшириб кўрилганда, ушбу автоулов юкхонасида тиғли жисм яъни 1 дона пичоқ ва 1 дона “Бита” таёқчаси олиб юрилганлиги аниқланган.
Шунингдек, соат тахминан 08.00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли-Мингбулоқ кўчалари чорраҳасида 43 ёшли Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Х. Б. бошқарувидаги Нексия-3 русумли автоуловини тўхтатишиб текшириб кўришганда, ушбу автоулов юкхонасида ёғочдан ясалган дубулға ва автомашина салонида тиғли жисм яъни пичоқ олиб юрилганлиги аниқланган.
Ушбу куни соат тахминан 02.10 ларда Олмазор туманида жойлашган “Келес” ЙПХ масканида Тошкент шаҳри ҳудудидан Тошкент вилояти ҳудудига чиқиб кетаётган, 31 ёшли Олмазор туманида яшовчи А.Л. бошқарувидаги Спарк русумли автоуловини тўхтатиб текшириб кўрилганда, ушбу автоулов салонида тиғли жисмлар яъни 2 дона пичоқ олиб юрилганлиги аниқланган ҳамда соат тахминан 02.10 ларда Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-постда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ ходими томонидан Тошкент шаҳри ҳудудидан Тошкент вилояти ҳудудига чиқиб кетаётган 41 ёшли Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида яшовчи Ю.А. бошқарувидаги Матиз русумли автоуловини тўхтатиб текшириб кўрилганда, ушбу автоулов салонида тиғли жисм 1 дона пичоқ олиб юрилганлиги аниқланган.






