АсосийJamiyat

Бухородаги овқатланиш шаҳобчасида газ ўғирлиги аниқланди

'Бухородаги овқатланиш шаҳобчасида газ ўғирлиги аниқланди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Жондор тумани бўлими ходимлари томонидан умумий овқатланиш шахобчаси энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилди, дея хабар қилди МИБ. 

Унда, умумий овқатланиш шахобчаси иш юритувчиси Ҳ.Шарипов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш Қоидалари”нинг 121-банди талабларига зид равишда таъминотчи корхона билан табиий газдан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан газ жиҳозларини тармоққ улаб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Бунинг оқбатида “Hududgaz Buxoro” МЧЖ “Jondortumangaz” филиали манфаатларига 29.669.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган. 

Етказилган зарар белгиланган муддатда тўлиқ қоплаб берилмаганлиги сабабли мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Жондор туман бўлими томонидан Ҳ.Шариповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг      1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар