Microsoft асосчиси, миллиардер Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Хитой ҳамда Африкада 2019 йил nCoV короновирусининг тарқалишини олдини олиш учун 10 миллион доллар хайрия қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Қайд этилишича, маблағлар Хитой ва Африкадаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ўртасида тенг тақсимланади.
2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу 2019- nCoV коронавируси. Хитойдан ташқарида Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Ветнам, Цингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда юқумли касалликлар қайд этилган.
Хитойнинг материк минтақасида ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 2744 га етди, улардан 80 нафари вафот этди.






