АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида тиббиёт туризимини ривожлантириш учун яна бир қадам ташланди

'Тошкент шаҳрида тиббиёт туризимини ривожлантириш учун яна бир қадам ташланди'ning rasmi

Бугун Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан шаҳар ҳокимиятида пойтахтимизда тиббиёт туризимини ривожлантириш учун турфирмалар ва тиббиёт клиникалари ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этишга қаратилган учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти директори С.Таджиев томонидан олиб борилди ва унда шаҳримизда фаолият олиб бораётган турфирма ва тиббиёт клиникалари вакиллари иштирок этишди. 

Учрашув бошида Департамент ҳодимлари томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар ва юртимизнинг, шунингдек, Тошкент шаҳрининг имкониятларига бағишланган тақдимот намойиш этилди. Шундан сўнг, Департамент ҳодимлари томонидан учрашувга ташриф буюрган меҳмонларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилди ҳамда турфирмалар ва тиббиёт клиникалари вакилларининг соҳани ривожлантиришга қаратилган таклифлари тингланди. Учрашув якунида доимий тарзда ўзаро учтомонла ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди.

 

    Бошқа янгиликлар