Жорий йилнинг 22 январь куни Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига, Бойсун-Термиз йўналишидаги автомобиль йўлида кучли қор ёғиши натижасида машиналарнинг ҳаракати вақтинчалик тўхтагани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Мазкур хабар юзасидан, Бойсун тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда йўл қордан тозаланиб, 150 дан ортиқ автомашиналар ва 300 га яқин фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўз соҳасининг мутахассислари томонидан олиб борилган тезкор чоралар натижасида Бойсун-Термиз йўналишидаги автомобиллар ҳаракати тикланди.






