АсосийJamiyat

Коммунал тўловлар неча кунлик муддат ичида тўланиши керак?

'Коммунал тўловлар неча кунлик муддат ичида тўланиши керак?'ning rasmi

22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимдари билан “Коммунал соҳадаги асоссиз қарздорликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар” мавзусида бўлиб ўтган брифингда мазкур саволга шундай жувоб берилди: 

Хасан КАБИРДЖАНОВ, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ директорининг 1-ўринбосари:

–Юридик шахслар асосан олдиндан тўлов қилиш орқали коммунал хизматлардан фойдаланиши маълум. Истеъмолчи-фуқаро кесимида оладиган бўлсак, газ, электр энергия ва сув таъминоти учун истеъмол қилинганидан кейин 10 кун кун ичида тўлов амалга оширилиши керак. Акс ҳолда, мажбурий ижро бюроси ҳодимлари томонидан талабнома расмийлаштиришади ва бунда 5 кунлик муддат ичида тўловни амалга ошириш талаб этилади. Шунда ҳам тўланмаса, тармоқдан ажратиш чоралари кўрилади. 

Маълумот ўрнида 

2019 йилда коммунал ресурслардан фойдаланиш бўйича 240 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, шундан:

  • 115 таси электр энергиясидан;
  • 110 табиий газдан;
  • 15 таси ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилган.

28825 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган бўлиб, шундан:

  • 20316 та электр-энергияси;
  • 6874 та табиий газ;
  • 1635 та ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланилган.

    Бошқа янгиликлар