АсосийJinoyat

Оҳангарон тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамширадан пора талаб қилди

'Оҳангарон тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ҳамширадан пора талаб қилди'ning rasmi

Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари бўлими ходими Ф.А. тиббиёт бирлашмаси навбатчи ҳамшираси Я.А.ни бошқа бўлимга ҳамшираликка ўтказиб бериш эвазига 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz нашрига хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан шаҳар прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, Ф.А. ушбу 200 АҚШ долларини тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Т.га етказиб бериши лозимлигини маълум қилгач, тезкор тадбир давом эттирилиб, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Т. ҳамшира Я.А.ни бошқа бўлимга ҳамшираликка ўтказиш эвазига талаб қилган 200 АҚШ долларини Ф.А. орқали пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ш.Т. ва хўжалик ишлари бўлими ходими Ф.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар