АсосийJamiyat

Мактабларга ўзбошимчалик билан турникет ўрнатишга чек қўйиш бўйича топшириқ берилди

'Мактабларга ўзбошимчалик билан турникет ўрнатишга чек қўйиш бўйича топшириқ берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда мактабларда турникет ўрнатилиши бўйича эътирозли мурожаат эълон қилинган эди. Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолатга ойдинлик киритди.

Ҳозирги кунда баъзи мактабларда директорлар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний пул йиғимлари амалга оширилиб, турли хилдаги турникет ўрнатиш ҳолатлари учрамоқда. 

Таъкидлаш лозимки, амалда фойдаланилаётган турникетлар ўзини оқламади. Шунинг учун, барча мактабларга ўзбошимчалик билан турникетларни ўрнатишга чек қўйиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 23 августда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш” масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнининг 15-банди билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига ижтимоий ҳамда мобиль оператор тармоқлари орқали ота-оналарга ўз фарзанди тарбиясидаги масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий хабарларни юбориш тизимини жорий этиш, қолаверса, тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар давоматини назорат қилишнинг электрон ахборот тизимини яратиш вазифалари юклатилган.

Ушбу йўналишда янги турникетсиз электрон ахборот тизими тажриба-синовдан ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар