Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди...
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт ШАМСУТДИНОВ "darakchi.uz"га хабар қилди.
Қарши шаҳар “Ихтисослаштирилган автомобиллар бозори” МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар 2015-2018 йиллар ва 2019 йилнинг 10 ойи давомида бозорда фаолият юритувчи хўжалик юритувчи субъектлардан ундирилган 3,5 млрд. сўм ижара тўловларининг 1,3 млрд. сўмини ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатишиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






