АсосийJamiyat

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари билан учрашди

'Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари билан учрашди'ning rasmi

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири доктор Солиҳ Бентин таклифига асосан “Ҳаж–2020” мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида, “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши раиси Абдуғофур Аҳмедов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

20 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Самарқандий ҳазратлари ва делегация аъзолари Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари билан Абдулфаттоҳ бин Сулаймон учрашув ўтказдилар.

Мулоқотда “Ҳаж – 2020” мавсуми юзасидан имзоланиши лозим бўлган шартнома шартлари ўзаро муҳокама қилиниб, ишчи гуруҳининг йиғилиши ҳам ўтказилди. Ушбу учрашувда шартноманинг бандлари муҳокама қилинди. Шунингдек, мазкур учрашувда томонлар ҳаж мавсумини намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказиш масалаларини келишиб олишди.

 

    Бошқа янгиликлар