АсосийJamiyat

Бир кунда ташкилотлардан 6,5 млрд. сўм қарздорлик ундирилди

'Бир кунда ташкилотлардан 6,5 млрд. сўм қарздорлик ундирилди'ning rasmi

Суд хужжатлари ва  бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш жараёнида солиқ қарзларини ундиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ундиришнинг бир кунида 6,5 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағлар ундирилди, дея хабар берди МИБ.

Жумладан, "Минора қурилиш экспедицияси" МЧЖдан 688 миллион, "Техник таъминлаш бутлаш" МЧЖдан 3 миллиард, "Технологик транс" АЖдан 1 миллиард 500 миллион, "Нефть ва газ қудуқларини синаш" АЖдан 420 миллион, "Геобурнефтгаз сервис" МЧЖдан 313 миллион сўм, жами 5 миллиард 703 миллион сўм солиқ қарздорлиги ва 182 миллион 128 минг сўм ижро йиғими ундирилиб, тегишли ҳисоб рақамларга тўлиқ ўтказилди.

Шунингдек, 4 миллион сўмдан зиёд маъмурий жарималар  тўланди.

Бундан ташқари, "Masonry group" МЧЖдан ҳам 32 миллион сўм солиқ қарздорлиги, ижро йиғими ва маъмурий жарималар ундирилди

    Бошқа янгиликлар