АсосийJamiyat

Фарзандининг таъминоти учун алимент тўламаётган оталарга нисбатан жиноят иши очилди

'Фарзандининг таъминоти учун алимент тўламаётган оталарга нисбатан жиноят иши очилди'ning rasmi

Қашқадарёнинг Нишон тумани, “Нишон” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Д. судининг қарорига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган. Шу сабаб 15 сутка қамлиб чиқсада, жазодан сўнг ҳам алимент тўлашдан бўйин товлайди. Бу ҳақда вилоят МИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

         Х.Д. Қарши туманлараро судининг суд буйруғига асосан собиқ турмуш ўртоғи С.Т. қармоғидаги 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент пули ундириш белгиланган. Шундай бўлсада, қарздор бюро ходимларининг огоҳлантиришларига ва таъсир чораларига қарамасдан бирор маротаба ҳам алимент пулларини тўлаб бермаган. Оқибатда қарздорлик 2019 йил 27 декабрь кунига қадар жами 105 млн. 068 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бюронинг Нишон туман бўлими томонидан фуқаро Х.Д.га нисбатан ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худди шу каби тумандаги Талимаржон шаҳарчасида яшовчи фуқаро М.М. ҳам 2 нафар фарзандинингн моддий таъминоти учун 2019 йилнинг 21 май кунидан 2019 йил 27 декабрь кунига қадар жами 63 млн. 257 минг сўм  миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун унга ҳам жиноят иши қўзғатилди.  

 

    Бошқа янгиликлар