Андижон вилоятида амалга оширилаётган тадбирлар давомида 8 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда Ўзнефтгазинспекция томонидан Андижон вилояти ҳудудидан суюлтирилган газни олиб чиқишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
24 млн сўм қийматидаги 10,2 тонна суюлтирилган газ, давлат рақами 70 707 ВАА газ ташиш автомашинасида олиб кетилаётганида аниқланди. Ушбу ёқилғи “Шахрихан” газ тўлдириш станциясида ноқонуний тарзда юкланганлиги маълум бўлди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.
Табиий ва суюлтирилган газдан тўғри ҳамда қонуний фойдалиш чора-тадбирлари давом этмоқда






