“Навоий ҲЭТК” АЖ Матбуот хизмати хабар беришича, Навоий вилоятининг айрим худудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлиши мумкин. 18-19 январь кунлари Навоий шаҳридаги электр тармоқларни жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабдан “Боғишамол” маҳалласида соат 10:00 дан 12:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади. Шундай ишлар Қизилтепа туманида ҳам олиб борилиши натижасида 18 январь куни соат 8:00 дан 15:00 гача “Варозин” ва “Шейхон” махалларида, соат 8:00 дан 17:00 гача “Консурун”, “Тавоис”, “Хомработ” маҳаллаларида, 19 январь куни соат 9:00 дан 12:00 гача “Ҳасанча” ва “Узилишкент” маҳалларида. Кармана туманида еса 18 январь куни соат 9:00 дан 17:00 гача “Бешкент” ва “Фарход” махалларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралади.






