Бош прокуратура томонидан “Kadamboy Matkarimov” ХК директори Б.Маткаримовнинг кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Мурожаатни кўриб чиқиш давомида банк филиали томонидан кредит ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, Б.Маткаримовга 1,0 млрд. сўм кредит ажратилди. Кредит маблағи корхона ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланиб, муаллифнинг мазкур важи қаноатлантирилди.






