АсосийJamiyat

Фарғонада қариндошлари номига корхоналар ташкил этган фуқароларнинг кирдикорлари фош этилди

'Фарғонада қариндошлари номига корхоналар ташкил этган фуқароларнинг кирдикорлари фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам Жиноят кодексининг 184 ва 189 моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилган фуқаро У.М. яна ноқонуний фаолиятга қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

У.М. ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яқин қариндошлари номига “B.m.”, “Q.t.”, “M.q.c.” ва “M.l.s.” МЧЖларни ташкил этиб, амалда ушбу корхоналарни ўзи ва шериклари билан норасмий бошқарган ҳолда йирик пул айланмаларини амалга ошириб, ҳисоботларда солиқ базасини камайтириб кўрсатиб, 983,9 млн. сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари ҳамда 3,4 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан жуда кўп миқдорда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар