МИБ Яшнобод туман бўлими иш юритувида жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 24.01.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Ш.нинг жиноят иши бўйича дастлабки тергов даврида 215.796.000 сўмга баҳоланган “МАЛИБУ-2” русумли транспорт воситасини давлат фойдасига ўтказиш тўғрисидаги 9786/31-сонли ижро иши мавжуд.
Ижро ҳужжатини мажбурий ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳараакатлари давомида мазкур транспорт воситаси хатланди. Давлат ижрочисининг қарорига асосан “МАЛИБУ-2”русумли транспорт воситаси“E-IJRO AUKSION” дастури орқали 215.796.000 сўмга сотилиб, давлат фойдасига ўтказилди.






