6-12 январь кунлари мобайнида онлайн аукцион орқали 504 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,0 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 20,6% биринчи тоифадаги авторақамларга 49,6% иккинчи ва 29,8% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир, дейилган Товар хом ашё биржаси маълумотида.






