АсосийJamiyat

Пенсия жамғармаси пенсия тўланмайдиган фуқаролар тоифасини эълон қилди

'Пенсия жамғармаси пенсия тўланмайдиган фуқаролар тоифасини эълон қилди'ning rasmi

Пенсия ва нафақалар фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномаси) маълумотларига кўра, ҳар ойда амалга оширилади...

Бугунги кунда мамлакатимизда биометрик ҳамда нобиометрик паспортлар амалда бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини биометрик паспортлар билан режали тартибда таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 494-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нобиометрик намунадаги паспортларни биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2019 йил 31 декабрь этиб белгиланган.

Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бош мутахассиси Рустам Саидакбаровнинг darakchi.uz нашрига берган хабарига кўра, Адлия вазирлигидан 2018 йил 14 мартда 2980-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар тўлашни ташкил этиш тўғрисида” Йўриқноманинг 5-бандидага кўра пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар қайдномаларга мувофиқ ҳар ойда етказиб бериш (топшириш) даври мобайнида пенсия ва нафақа олувчининг яшаш жойи бўйича шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда нақд пул шаклида топширилади. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нобиометрик намунадаги паспортларни муддати тугаганлиги сабабли жорий йилнинг февраль ойидан Халқ банки томонидан нақд пул шаклида пенсия тўловлари амалга оширилмаслигига сабаб бўлиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Маълумот учун: пенсия ва нафақа олувчиларга истисно тариқасида 2020 йил январь ойи учун тўловларни нобиометрик паспортга мувофиқ амалга оширилади.

Шуни инобатга олган ҳолда, пенсия ва нафақа олувчилардан ўз нобиометрик паспортларини феврал ойига қадар алмаштиришлари лозимлиги эслатиб ўтамиз. Зеро, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларининг эскилиги пенсия ва нафақа олувчиларнинг моддий таъминотига салбий таъсирини кўрсатмасин.

"Даракчи" газетасининг 4-сонида мазкур масалага оид батафсил маълумотлар ва “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4555-сон қарорида, 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам миқдори 1,07 баробарга оширилиши юзасидан янги белгиланган кўрсаткичларни  Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи ўринбосари Фаррух СУЛАЙМОНОВ ҳисоб-китоб қилиб беради.

Cадоқат Аллаберганова

    Бошқа янгиликлар