Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Тошкент сити” қурилишида иш вақтида бахтсиз ходиса туфайли вафот этган фуқаронинг турмуш ўртоғи иш берувчи томонидан компенсация пули тўланмаётгани юзасидан мурожаат билан қилган.
Аниқланишича, “Тошкент сити” қурилиш мажмуаси, 1-лот биринчи сонли 9 қаватли қурилиш биноси ёнидаги оқава сув учун коллектор трубаси “TECHNO LOGISTIC CONSTRUCTION” МЧЖда 2019 йилнинг 25 август куни Б.А.Эгамбердиев билан бахтсиз ходиса рўй берган. Мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича Давлат меҳнат инспекциясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори бошчилигида комиссия тузилган. Ўрганишлар фуқаро билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан боғлиқ деб топилган.
Натижада иш берувчи томонидан вафот этган фуқаронинг яқин қариндоши – турмуш ўртоғига компенсация пули тўлаб берилган.






