АсосийJamiyat

Жарқўрғон туман агроинспекция ходимлари пора олаётганда қўлга тушди

'Жарқўрғон туман агроинспекция ходимлари пора олаётганда қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Жарқўрғон туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Жарқўрғон туман агроинспекцияси ходимлари Т.Х. ва А.Б.лар фуқаро У.Т.нинг тегишли ҳужжатларибўлмаган қўлда йиғилган Т-28 русумли тракторини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақами бериш эвазига ундан 1,7 млн. сўмни таъмагирлик йўли билан хизмат хонасида олган вақтида жиноят устида ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман агроинспекция ходимлари Т.Х. ва А.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар