АсосийJamiyat

Матбуот котиблари аттестациядан ўтказилди

'Матбуот котиблари аттестациядан ўтказилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2019 йилнинг 10-26 декабрь санасида 104 нафар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг матбуот котибларини аттестациядан ўтказди. 

Аттестациядан ўтган матбуот котибларига агентлик томонидан гувоҳнома топширилди. Гувоҳнома 3 йил муддатга берилиши кўрсатилган. 

Аттестация Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнь куни “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорига мувофиқ ўтказилган. 

Бошқа янгиликлар