АсосийJamiyat

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссиялари тузилди

'Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссиялари тузилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Регламентга кўра сессияда Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олингани ҳақида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Шунингдек, йиғилишда “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу борада тасдиқланган қарорга мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 7 та доимий комиссиялари тузилди.

Улар:

1) Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

2) Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича;

3) Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича;

4) Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича;

5) Коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича;

6) Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича;

7) Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

    Бошқа янгиликлар