АсосийJamiyat

Пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда

'Пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Бугун пойтахт ҳокимлигида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда дастлаб 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Тошкент шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти тингланди. Унда қайд этилишича, 2019 йилги сайловлар демократик принциплар асосида очиқлик, ошкоралик, холислик принциплари асосида ўтказилди.

Сайлов жараёнлари шаҳримизнинг туманлардаги 9 та сайлов участкаларига тажриба-синов тариқасида ўрнатилган 18 та видеокамералар орқали онлайн трансляция қилинди. Сайловлар жараёнларида ўнта нуфузли халқаро ташкилотдан, дунёнинг элликка яқин давлатидан келган халқаро кузатувчилар иштирок этди. Тошкент шаҳар сайлов комиссиясига келиб тушган 25 та мурожаатлар қисқа муддатларда кўриб чиқилди ва ҳал этилди.
Умумий натижалар бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 22 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 12 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 11нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 11 нафар ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан 4 нафар депутат сайланди. Депутатларнинг 2 нафари ёки 3,3 фоизи 30 ёшгача, 30 нафари ёки 50 фоизи 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлар ҳамда 28 нафари ёки 46,7 фоизи 50 ёшдан катта ёшдагиларни ташкил этади.

Шунингдек, йиғилишда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

Сессия кун тартибига мувофиқ, йиғилиш давомида “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан “Нуроний” жамғармасининг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Рустам Калонов ахборот берди.

    Бошқа янгиликлар