АсосийJamiyat

Хивада Чехиялик сайёҳнинг Iphone телефони топиб берилди

'Хивада Чехиялик сайёҳнинг Iphone телефони топиб берилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 январь куни, саёҳат учун Хива шаҳрига келган Чехия давлати фуқароси Harris Eliska Хоразм вилояти Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига оғзаки мурожаат қилиб, “Iphone se” русумли қўл телефонини саёҳат қилаётган вақтда, қайсидир манзилда унутиб қолдирилганлигини ва телефонни топишда амалий ёрдам берилишини сўраган. 

Ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, унутиб қолдирилган “Iphone se” русумли телефон топилган ва уни эгасига қайтариб берилди. Сайёҳ Harris Eliska билан сухбатлашилганида, у Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг муомила маданияти ва хизмат вазифаларига бўлган муносабатини юқори баҳолаб, уларга ўз миннатдорчилигини билдиришини, ушбу телефон у учун жуда қадрли экани, унда Ўзбекистонга келиб, маданий мерос обидаларини томоша қилиш жараёнида диққатга сазовар жойларни айнан шу телефонда суратга олганлигини ва суратлар жуда муҳим эканлиги сабабли ҳам телефони топилганидан ҳурсанд эканлигини билдирди, дея хабар беради ИИВ Ахборот хизмати.

 

    Бошқа янгиликлар