АсосийJamiyat

Спорт мураббийси фирибгар эканми? Вазирлик муносабат билдирди

'Спорт мураббийси фирибгар эканми? Вазирлик муносабат билдирди'ning rasmi

Фарғонада таэквондо билан шуғулланаётган спортчиларни Кореяга машғулотлар ва ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарнинг қилмиши фош бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Хабарга Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги муносабат билдирди.

"Ҳасанбоев Абдувоҳид Асқарович 1985 йилда Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани “Янги массив” МФЙ 2-уй 8-хонадонда туғилган. Уйланган, 3 нафар фарзанди бор.

2004-2010 йиллар давомида спортнинг таэквондо ИТФ тури билан шуғулланган. 2010 йилдан 2016 йилга қадар эса таэквондо ВТФ спорт турига ўтган ҳамда тренер сифатида Ёзёвон туманидаги Марказий ўйингоҳда машғулотлар олиб борган.

2009 йилда Абдувоҳид Ҳасанбоев томонидан “Олимжонов Солижон Охунович” номли хусусий тадбиркорлик субьекти очилиб, у ҳозирги кунга қадар тадбиркорлик йўналишида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келмоқда.

А.Ҳасанбоев тренерлик аттестациясидан муваффақиятли ўтолмаганлиги сабабли айни пайтда тренерлик фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган. Қолаверса, А.Ҳасанбоев Фарғона вилоятидаги спорт таълим муассасаларида шу кунгача тренерлик фаолиятини олиб бормаган ва ҳозирда тренер сифатида рўйхатда турмайди" деб хабар беради, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар