АсосийJamiyat

Қашқадарёда қутқарувчилар икки нафар ёш болани онасининг қўлига соғ-омон топширди

'Қашқадарёда қутқарувчилар икки нафар ёш болани онасининг қўлига соғ-омон топширди'ning rasmi

Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Шотўраева Гулираъно Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» қисқа рақамига жорий йилнинг 10 январь куни соат 13.30 лар атрофида қўнғироқ қилиб уч ҳамда бир ёшли фарзандлари уй ичкарисида қаровсиз қолиб кетганлиги, темир эшик қулфланиб қолгани ҳақида хабар берди.

Қолаверса фуқаро хонадон ичида газ плитаси ёниқ қолганлиги ҳамда фарзандларидан ҳавотир олаётганлигини маълум қилган.

Олинган хабардан сўнг қутқарув отряди зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб бориб қисқа вақт ичида қулфланиб қолган уй эшигини очишиб болажонларни онасига топширишди.

Фарзандларини қўлига олган она ўз вақтида ёрдам кўрсатган қутқарувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

    Бошқа янгиликлар