АсосийJamiyat

Ўзбекистонда туристик хизматлар экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил қилди

'Ўзбекистонда туристик хизматлар экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил қилди'ning rasmi

10 январь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилги режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, 2019 йилда туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1 313 032 323 (ёки 1,313 млрд) - ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан (2018 йилда 1 041 088 645) – 26,1 фоизга ўсди. 

Жойлашув воситалари сони жами 1188 тадан иборат бўлган бўлса, шундан 833 таси – меҳмонхоналар, 214 таси – хостеллар ва 141 таси бошқалар. 

Ҳудудлар кесимида жойлашув воситаларининг юкланиш даражаси қуйидагича: Қорақалпоғистон Республикаси – 62,6 фоиз, Андижон вилояти – 65,0 фоиз, Бухоро вилояти – 96,6 фоиз, Жиззах вилояти – 52,5 фоиз, Қашқадарё вилояти – 61,0 фоиз, Навоий вилояти – 74,3 фоиз, Наманган вилояти – 40,6 фоиз, Самарқанд вилояти – 82,3 фоиз, Сирдарё вилояти – 64,4 фоиз, Сурхондарё вилояти – 68,8 фоиз, Тошкент вилояти – 76,1 фоиз, Фарғона вилояти – 42,7 фоиз, Хоразм вилояти – 81,5 фоиз, Тошкент шаҳри – 85,7 фоиз. 

Мамлакат туризм салоҳиятини дунё жамоатчилиги орасида кенг тарғиб этиш мақсадида АҚШ, Япония, Германия, Италия, Хитой, Индонезия, Россия ва бошқа мамлакатлардан жами 30 ОАВнинг 160 дан ортиқ вакилларининг ташрифи ташкиллаштирилди.

Анъанавий тарғибот усуллари билан бир қаторда замонавий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланилмоқда, хусусан, 17-21 декабрь кунлари Токио (Япония) шаҳридаги Сибуя майдонида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видеоролик намойиш этилди. 

    Бошқа янгиликлар