Маълумки, 2019 йил ноябрь ойидан бошлаб Умра сафарига борувчиларнинг квотаси бекор қилиниб, аввалгидек йилда 2 марта эмас балки, йил давомида узлуксиз сафарлар амалга оширилиши йўлга қўйилди.
Биргина 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг 8 январь кунигача 20 мингдан ортиқ ватандошларимиз муқаддас ибодатини адо этиб қайтдилар, дея хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Декабрь ойи бошидан умра зиёрати учун махсус ҳар куни 2 та чартер ва регуляр рейслар амалга оширилмоқда. Ойига эса 60 та рейс.
Рамазон ойи мавсумида кунлик авиарейслар сони янада кўпайтирилиши режалаштрилган.






