АсосийJamiyat

Наманганда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан веломарафон ўтказилди

'Наманганда вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан веломарафон ўтказилди'ning rasmi

Наманган вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Нориин туманида 700 нафар спортчи ва кўнгилли ёшлар иштирокида “Веломарафон”  ўтказилди.

Туман бўйлаб кенг қамров касб этган веломарафонда тумандаги барча умумтаълим мактабларидан 235 нафар ўқувчи,шунингдек, 75 нафар  ўқитувчилар ҳам ғолиблик учун беллашдилар. 

Мусобақа якунида 12-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Сардор Ғуламов,  катталар ўртасида 16-умумтаълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Муҳаммаджон Тошматов,  аёллар ўртасида 19- умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Манзура Аҳмедовалар эпчиллик, чаққонлик, тезкорлик борасида ҳаммадан устун келиб,  марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтиб, шоҳсупадан ўрин эгалладилар. 

Ғолибларга соврин сифатида велосипедлар тақдим этилди.

Эзгуликка ундаётган тадбирлар, мусобақалар вилоят бўйлаб давом этмоқда, дея хабар беради Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар