АсосийDunyo

Сулаймонийнинг қизи АҚШ ва Исроил учун «қора кунлар» келганини маълум қилди

'Сулаймонийнинг қизи АҚШ ва Исроил учун «қора кунлар» келганини маълум қилди'ning rasmi

Ўлдирилган эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг қизи Зайнаб отасининг дафн маросимида АҚШ ва унинг иттифоқдоши Исроил учун «қора кунлар» келганини маълум қилди, деб хабар берди Дарё нашри «Коммерсантъ»га асосланиб.

«Ақлдан озган Трамп, отамнинг шафқатсизларча ўлдирилишидан сўнг ҳаммаси тугади, деб ўйламанг», — дейди Зайнаб Сулаймоний.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Пентагон Бағдод халқаро аэропорти яқинидаги маррага авиазарба берди. Ҳужум оқибатида Эроннинг энг нуфузли генерали Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.

Шундан сўнг, Эрон Трампнинг калласи учун 80 млн. евро ваъда қилди

    Бошқа янгиликлар