2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижалари бўйича Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган 25 та округ сайлов комиссияларининг такрорий овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомалари ва қарорларига асосан:
– Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 15 нафар номзодидан 11 нафари;
– Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 11 нафар номзодидан 2 нафари;
– Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 9 нафар номзодидан
4 нафари;
– Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 10 нафар номзодидан 4 нафари;
– Ўзбекистон Экологик партиясининг 5 нафар номзодидан 4 нафари Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайландилар.
Мутахассислиги ва ихтисослиги бўйича энг кўп фан-таълим соҳаси вакилларидир. Улар депутатларнинг 32 нафари ёки 21,3 фоизини ташкил этмоқда.
Шунингдек, депутатларнинг 23 нафари банк, молия ва иқтисод соҳаси вакиллари, 21 нафардан ҳуқуқшунослар ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари, 12 нафари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, 9 нафардан тиббиёт соҳаси ҳамда қурилиш, коммуникация, транспорт ва алоқа соҳаси вакиллари, 7 нафари тадбиркорлар, 6 нафари ОАВ вакилларидир.






